Излаш
RUUZ

Маданият

Суриядан келтирилган ватандошлар ҳақида фильм суратга олиш бошланди — фото

“Ўзбеккино” буюртмасига кўра, “Меҳр” операциясига бағишланган “Тутқунлик” драмасини суратга олиш ишлари бошланди.

885views0replies
0

"Ўзбеккино" МА

“Ўзбеккино” буюртмасига биноан Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича  2019-2020 йилларда ўтказилган “Меҳр” операциясига бағишланган “Тутқунлик” драмасини суратга олиш ишлари бошланди.
“Фильмда турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади”, дейилади агентлик хабарида.
Ҳозирда фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 йилларда — “Меҳр”, “Меҳр-2” ва “Меҳр-3” операциялари амалга оширилган. Жорий йилда “Меҳр-4” операцияси орқали Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига бориб қўшилиб, кейинчалик Афғонистон ҳудудига ўтган ватандошлар олиб келинганди.
885views0replies
0

Изоҳлар