Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

“Малика”, “Белдирсой”, “Пойтахт” бизнес мажмуаси ва бошқа йирик объектлар сотувга чиқарилди

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади.

998views0replies
0

davaktiv.uz

“Пойтахт” бизнес мажмуаси, “Ичан қалъа” меҳмонхонаси, “Белдирсой” оромгоҳи, “Сижжак” дам олиш маскани, “Малика” савдо мажмуаси, собиқ Республика биржаси сотувга қўйилди.  
Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади.
1-босқичда – талабгорлар сараланади, жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;
2-босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Қайд этилишича, талабгорлар бир ёки бир нечта таклифлар тақдим қилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат активи бўйича таклифлар алоҳида берилади.
Агарда талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этса, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади.
998views0replies
0

Изоҳлар