Излаш
RUUZ

Реклама

MDIS Tashkent 2021-2022 ўқув йилига қабул бошланганини эълон қилади

Умумтаълим курси дастурига (Foundation Year) ҳужжатларни жорий йилнинг 15 мартидан 30 июлигача топшириш мумкин.

947views0replies
0

Ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш мумкин: admission.mdis.uz/check
Ариза топшириш учун абитуриентлардан қуйидаги ҳужжатларни онлайн тарзда тизимга юклаш талаб этилади:
1. Паспорт нусхаси ёки ID карта (рўйхатга олинган манзили кўрсатилган жойи билан) (PDF)
2. Инглиз тили билим даражасини тасдиқловчи сертификат: MDIS English Test – 5.5 ва ундан юқори ёки IELTS (British Council/IDP/Indicator) - 5.5 ва ундан юқори ёки TOEFL IBT 46-59 / Duolingo 85 ва ундан юқори (PDF)
3. Расм 3.5х4.5 (JPEG)
2. Ўрта-махсус таълимни якунлаганлик ҳақида шаҳодатнома ёки диплом (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган, агар инглиз тилида бўлса, шарт эмас) (PDF)
Қабул комиссиясининг иш жадвали:
Душанба-Жума кунлари соат 9:00дан 17:00гача, 13:00дан 14:00гача тушлик.
Қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун:
+998712717702 (Info Centre) 
Бакалавр дастурлари бўйича мавжуд йўналишлар:
Бангор Университети, Буюк Британия
- Туризм ва меҳмондорчилик менежментида халқаро бизнес
- Туризм ва меҳмондорчилик бошқарувда етакчилик
- Банк иши ва молия
- Саноат менежменти
- Бизнес ва иқтисодиёт
- Молия, сармоя ва риск менежменти
- Бизнесда компьютер ахборот тизимлари
Сандерленд Университети, Буюк Британия
- Бухгалтерия иши ва молия
- Бизнес ва менежмент
- Бизнес ва молия менежменти
- Бизнес ва маркетинг менежменти
- Мода маҳсулоти ва унинг тарғиботи
Тиссайд Университети, Буюк Британия
- Халқаро бизнес
- Кадрлар бошқаруви
- Лойиҳа бошқаруви
Реклама ҳуқуқлари асосида
947views0replies
0

Изоҳлар