Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қатор депутатлари мазкур мавзуни муҳокама қилишда ҳаддан ортиқ ҳис-туйғуларга берилмасликни сўрашмоқда.
Фото: Қонунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Бўронов, Гулбаҳор Сайдғаниева ва Гулруҳ Агзамовалар сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеаларга ўз муносабатларини билдирди.
“ЛГБТ масаласининг ижтимоий тармоқларга муҳокамага кўтарилиши ҳам уюштирилган воқеага ўхшаяпти. Чунки шу ҳолатдан кейин пойтахтимизда бир гуруҳ ёшларнинг ноқонуний чиқишлари рўй берди.
Бу ўринда асл режа кимнингдир ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш эмас, балки ҳаётий позицияси, диний тафаккури шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтириш орқали уларни ноқонуний ҳаракатларга ундаш, мамлакатимиздаги ижтимоий барқарорликка путур етказишдан иборат бўлиши мумкин”, - деб ёзади Шербек Бўронов.
Гулбаҳор Сайдғаниева эса сўз эркинлиги халқ таназзулига хизмат қилмаслиги кераклигини таъкидлаган.
“Сўз айтишнинг масъулияти бор. Сўз эркинлигидан жиддий ижтимоий масалалар, муаммоларни кўтариб чиқиш учун фойдаланилса, халқнинг ҳаёт фаровонлигига хизмат қилувчи масалалар ечими бўйича фикр билдирилса, албатта, жамиятимиз ривожланади. Бироқ кўриб турганимиз ҳолатларда сўз эркинлигини суистеъмол қилиш жамиятда ёмон иллатларнинг урчишига, мувозанат бузилишига, аҳолининг кескин норозиликлари ортишига олиб келади”, - дейди у.
“Бесоқолбозларни-ку худо уриб бўлибди, лекин уларнинг тарғиботига, бир жинсли никоҳларни қонунийлаштириш даъватига “лаббай” деб жавоб бериб, уларнинг тарафдори бўлганларни нима жин урди?! Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!”, - ёзмоқда Гулруҳ Агзамова.
Улашинг:
Изоҳлар
Dilnoza Xodjayeva29 март, 23:34
Xurmatli deputatlar farzandlarimizdi Oilamizdi Yaqinlarimizdi kelajagini xarob qiladigan qonun chiqishiga yul quymaylar.Axir biz Amir Temur Jaloliddin Manguberdi Alpomish Tumaris Avlodimiz.Shunga yarasha yashaylik.Yurtimizda bunaqa LGBT larni urni yuqdir
Изоҳ қолдиришМавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин.
Биз билан Телеграм орқали бўгланиш
Xurmatli deputatlar farzandlarimizdi Oilamizdi Yaqinlarimizdi kelajagini xarob qiladigan qonun chiqishiga yul quymaylar.Axir biz Amir Temur Jaloliddin Manguberdi Alpomish Tumaris Avlodimiz.Shunga yarasha yashaylik.Yurtimizda bunaqa LGBT larni urni yuqdir