Излаш
RUUZ

Жамият

Ички ишлар органлари ходимларининг маоши қачондан оширилиши маълум қилинди

Ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, профилактика инспекторлариники 60 фоизга оширилади.

7716views0replies
0

president.uz

Аввалроқ, барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчиларники эса 60 фоизга оширилиши ҳақида хабар бергандик.
Президент фармони билан ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маошлари 3 босқичда оширилиши маълум қилинди.  
1-босқич: жорий йил 1 апрелдан;
2-босқич: жорий йил 1 сентябрдан;
3-босқич: 2022 йилдан бошлаб.
Бунда учинчи босқич якунига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ходимлар, жумладан профилактика инспекторларининг бир ойлик маошлари қарийб 10 миллион сўмни ташкил қилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Шунингдек, фармонга кўра, ички ишлар органлари таянч пунктлари тугатилиб, уларнинг негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти босқичма-босқич ташкил қилинади.
Ушбу масканларга профилактика инспектори билан бирга Миллий гвардия, жамоат ва давлат ташкилотлари ҳам жалб қилинади.
7716views0replies
0

Изоҳлар