Излаш
RUUZ

Сиёсат

“Бизда ортиқ баҳсли ҳудудлар йўқ” — Қирғизистон МХДҚ раҳбари чегара масалалари бўйича

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда қайси ҳудудлар қандай шароитда Қирғизистонга берилишини маълум қилди.

1034views0replies
0

gov.kg

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегара бўйича барча баҳсли масалалар ҳал қилинган. Ҳукумат делегациялари тегишли протоколни имзолаган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев маълум қилди.
“Бундай музокаралар вақтида ҳеч қандай мағлуб ёки ғолиб бўлмайди. Ўзбек томони билан икки томонлама келишувга эришдик. Музокаралар самарали аммо қийин кечди, тунги соат 2 гача чўзилди. Ортиқ ҳеч қандай баҳсли участкалар қолмади, масалаларни 100% ҳал қилдик. Икки кун ичида Қирғизистон 8 минг гектар ерни олди”, - деди Ташиев.
Унга кўра, энди томонлар икки давлат раҳбарлари имзолаган протокол асосида чегара бўйича келишувни имзолашлари шарт. Кейингина демаркация ва делимитация бўйича ҳужжатлар парламентлар томонидан ратификация қилиниши керак бўлади.
Ташиевнинг маълум қилишича, демаркация жараёнида Ўзбекистон Андижон вилоятининг ҳамда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган тумани ва Жалолобод вилоятининг Сўзак туманлари билан чегарадош ҳудуддаги 304 ва 312-рақамли чегара нуқталари оралиғидаги 1000 гектар ерни товон сифатида Қирғизистонга беради.
Шу боис, томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон сув хўжалиги ташкилотларига Кампиробод сув омборининг сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ва бошқариш бўйича ҳукуматлараро келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Томонлар Шаҳрихонсой каналининг ҳудудларини (чап томони), 312 ва 312/3 чегара нуқталари ҳудудидаги Андижон сув омбори тўғонини, каналдан тўғон ўртасигача, Ўзбекистонга 50 гектар ерни қолдириб, хатловдан ўтказишга келишган.
Ўзбекистон томони демаркация жараёнида Андижон вилояти ва Ўш вилояти Ўзган тумани билан чегарадош ҳудудда 304 ва 312-рақамли чегара нуқталари орасидаги 50 гектар ерни Қирғизистонга товон сифатида топширади.
Ўрта-Тўқай (Косонсой) сув омбори қурилиши учун ажратилган ерларнинг товони сифатида Кўк-Серек (Қорақўрғон) ҳудуди хатловдан ўтказилади, бунда 23 ва 24-рақамли чегара нуқталари орасидаги 105 гектар ер Қирғизистон ҳудудида қолади.
Баястан ҳудудидаги 212 гектар, Савай ҳудудидаги 100 гектар, Ункар-Тоо ҳудудидаги 35 гектар, демаркация вақтида Белес ҳудуди қайта хатловдан ўтказилиб 25 гектар ер Қирғизистон ҳудудида қолади.
Қолаверса, биргаликдаги дала тадқиқотларидан сўнг Гавасай ҳудуди хатловдан ўтказилиб, Кампиробод каналининг қурилмаган чап қирғоғи ҳисобига Қирғизистонга 8 минг гектар ер қолдирилади.
“Томонлар Чашма (Чечме) булоғидан ўзаро фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро келишув лойиҳасини тайёрлашга келишган. Бунда иккала томон ишчи гуруҳлари қўшма дала тадқиқотларини ўтказади ва юқорида тилга олинган участкаларни хатловдан ўтказиш бўйича таклиф тайёрлаш учун топшириқ беришди”, - деди у.
Бундан ташқари, Кампиробод (Андижон) сув омборининг тўғони Ўзбекистон ихтиёрига ўтган, бироқ бунда Ўзбекистон Қирғизистон фуқароларига сув омборидан эркин ва тўсиқсиз фойдаланишига рухсат беради. Шунингдек, ўзбек томони омбор атрофида инженер-техник қурилмалар ўрнатмаслик мажбуриятини олган.
1034views0replies
0

Изоҳлар