Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонга цементни олиб киришда маълум муддат божхона божи ундирилмайди

Мазкур тартиб тегишли фармон билан уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида йўлга қўйилмоқда.

362views0replies
0

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

2021 йилнинг 1 апрелидан 1 октябригача цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. 
Бу ҳақда президентнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилди.
Шунингдек, фармонга кўра, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан янги тартиб доирасида:
–  кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида массив шаклида қурилади;
–  уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади.
2021 йил 1 майгача якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
362views0replies
0

Изоҳлар