Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда қизларни ҳаётга тайёрловчи “Бибихоним” мактаблари ташкил қилинади

Айни пайтда ушбу мактабларнинг концептуал асослари ишлаб чиқилмоқда. 

1386views0replies
0

Иллюстрация / Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлис олдидан “Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси” йиғилиши ўтказилди. Унда қизларни эрта турмушга бериш ва қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тингланди.  
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори Нодира Эгамбердиеванинг маълум қилишича, Ўзбекистонда “оиланинг бахтлилик индикатори” ишлаб чиқилмоқда. Шу мақсадда “Бахтиёр оила” веб-сайти яратилмоқда. Сайт бахтиёр оила қандай бўлиши, нима қилиш кераклигига қаратилган. Фойдаланувчиларга оилаларда айрим мавжуд маиший камчиликларни ҳал қилиш йўллари ҳам кўрсатилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари Нодира Эгамбердиева институт томонидан эрта никоҳга ундовчи омиллар сабаблари ўрганилаётганини таъкидлаб, тегишли қарор асосида тез орада “Бибихоним” мактаблари тузилишини маълум қилди. 
“Буни концептуал асосларини ишлаб чиқяпмиз. Бу мактабларда ўсмир ёшидаги қизларни ҳаётга тайёрлаш, уларда етакчилик сифатларини тайёрлаш. Турли ечим ва қарорлар қабул қилишда “Бибихоним” мактабида шу қизлар ўқитилади. 5-6 йўналишда, асосан”, деди Нодира Эгамбердиева.
1386views0replies
0

Изоҳлар