1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Сиёсат
9 март, 19:28 347 0

Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон – Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Фото: president.uz
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон – Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар