Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада чўкиб кетган спортчи ўқувчининг жасади топилди

13 ёшли бола эҳтиётсизлик оқибатида Катта Фарғона каналига чўкиб кетганди.

983views0replies
0

ЎзА

5 март куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 13 ёшли Умиджон Абдусатторов эҳтиётсизлик оқибатида Беруний маҳалласидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетганди.
22-мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлган Умиджон шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.
Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти ФВБнинг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди
Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
983views0replies
0

Изоҳлар