1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
6 март, 18:18 1113 0

Тошкентда 10 яшар болага уятсиз ҳаракат қилган таксичи қидирилмоқда

Отанинг ИИББга мурожаатидан сўнг, жиноий иш қўзғатилди.
Тошкентда 10 яшар болага уятсиз ҳаракат қилган таксичи қидирилмоқда
Фото: Иллюстрация / ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Бобур Ж. мурожаат қилди.   

Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўради. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинди.

Ушбу факт бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолат тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.

“Мазкур иш вояга етмаган шахс билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, терговдаги маълумотлар унинг келажагига салбий таъсир ўтказмаслиги учун, шунингдек қонунчилик ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мазкур жиноий ишнинг тафсилотлари ошкор қилинмайди”, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар