1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
6 март, 18:52 523 0

UzAuto Motors ходимлари маошларнинг кескин қисқариши ва ушланмалардан шикоят қилишди — видео

Автокомпания мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ойлик маошдан қарздор эмаслигини маълум қилди.
UzAuto Motors ходимлари маошларнинг кескин қисқариши ва ушланмалардан шикоят қилишди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Жорий йилнинг 6 март куни ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” АЖ транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д. Раҳмонов, Ж. Султонов ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақи тўланиши ҳамда ушланмалардан норози бўлиб қилган видеомурожаати тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан компания ўрганиш ўтказганини маълум қилди ва расмий муносабат билдирди.

UzAuto Motors АЖ билдирган расмий муносабатда айтилишича, компанияда айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас. Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20-санасида аванс тариқасида, март ойининг 5-санасида тўлиқ тўлаб берилган. 

Юқорида исми келтирилган ходимнинг иш ҳақидан эса унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган.  

“Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда UzAuto Motors АЖ томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети яъни, транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилди”, дейилади автокомпания Матбуот хизмати тарқатган расмий муносабатда.
 
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар