Излаш
RUUZ

Сиёсат

Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

429views0replies
0

ТИВ

5 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон – Туркия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Аввалроқ, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр мамлакатдаги дипломатик фаолиятини тугатганди.
429views0replies
0

Изоҳлар