Президентнинг кенжа куёви 13 феврал куни Тошкентда мотоциклни бошқараётган вақтида “Пушкин” метро бекати яқинида Epica билан тўқнашиб кетганди.
Фото: Instagram
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган, Отабек Умаровнинг ўзи зудлик билан ЙТҲда қатнашган Epica’да шифохонага етказилган. Бу ҳақда мазкур автомобилнинг эгаси Бобур Маматов “Korrespondent.uz”га берган видеоинтервюсида маълум қилди.
Интервюда Бобур Маматов ҳодиса бўйича ижтимоий тармоқлар ва қатор нашрларда тарқалган тасдиқланмаган хабарларни рад этди. “Ўша вақтдаги менинг истагим – мен сабаб шу одамга бирор кор-ҳол бўлиб қолмасин, уни тезроқ касалхонага етказиш керак, ҳолатини тезроқ билиш керак. Тез ҳаракат қилиш керак эди. Исталган жой қонагач, у жойни тўхтатмаса бўлмайди. Кутиб ўтиришга вақт йўқ эди. Шунинг учун дарҳол машинамга ўтказиб, олиб кетилди”, - деди Бобур Маматов.
Бобур Маматов ҳодиса ЙТҲ иштирокчиларидан бирининг тезлиги юқори бўлгани оқибатида юз берган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни ҳам инкор қилган. “Шаҳарда машинада юрадиганларнинг ҳаммаси билади – соат 17:00 дан 20:00 –21:00 гача шаҳарда юриб бўлмайди. Катта тезликда ҳам юриб бўлмайди”, - дейди у.
Қайд этилишича, ЙТҲ вақтида машинада Бобур Маматовдан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Aйни вақтда, у ЙТҲнинг иккинчи иштирокчиси Отабек Умаров эканлигини ўша вақтда билмаган.
“Гапнинг очиғи, Aллоҳ кўриб турибди, бу ўша одам эканлигини таниганим ҳам йўқ”, - дея қўшимча қилган у. Маматовнинг алоҳида таъкидлашича, “асосийси — инсон ҳаёти, асосийси — Aллоҳга минг шукр — одам соппа-соғ, ҳаммаси жойида”.
“Korrespondent.uz” нашри Отабек Умаровнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот олиш учун унинг яқинлари билан боғланган.
“Умаров ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда, шу кунга қадар у 2 ҳафталик карантинда сақланган. 4 март унинг операцияси ўтказилиши кутилаётган эди”, - дейилади хабарда.
Улашинг:
Изоҳлар
Изоҳ қолдиришМавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин.
Биз билан Телеграм орқали бўгланиш