Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” ички қатновларга 50 фоизгача чегирма жорий қилди

Наврўз байрами муносабати билан компания бир қатор чегирмаларни эълон қилди.

856views0replies
0

uzbekistan.travel

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига 21-23 март ва 1-4 сентябрь кунлари фуқароларнинг қуйидаги категорияларига байрам чегирмалари берилади.  
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун – 50%; 
 - Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15%; 
 -  Оилавий (2 ёки ундан ортиқ киши – эр ва хотин, эр ёки хотин ва 18 ёшгача бўлган фарзандлар, эр ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15%;  
- Коллектив (ҳамкасбларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) учун – 15%; 
- “Aфросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.
Қайд этилишича, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
856views0replies
0

Изоҳлар