Излаш
RUUZ

Жамият

Калишда қурут тайёрлаганларнинг маҳсулотлари олиниб, йўқ қилинди — видео

Самарқандлик аёл бундай қилишига нима сабаб бўлганини тушунтирди.

1114views0replies
0

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар томонидан қурут тайёрлаш жараёнида сузмани оёқ кийимда (калиш) қораётгани акс этган видео тарқалганди. “Zamon” дастурида кўрсатилган лавҳадан маълум бўлишича, мазкур ҳодиса Самарқанд вилояти Иштиҳон туманидаги Каллахоса қишлоғида содир бўлган.
Уй бекасининг таъкидича, яқинда фарзанд кўргани туфайли сузмани қоришда қўл кучи етмаган. Эри ҳам уйда эмаслиги сабабли оёқ кийим билан қурут тайёрлаган.
Ҳодисани тасвирга олган қўшниси анча вақт Россияда ишлагани туфайли бу ҳолатни ўзига қизиқ деб билгани ва видеога олганини айтди.
—  “Участковой” (маҳалла нозири) билан биргаликда ҳолатни кўрдим. Келин, бу видеодаги сизларми дедим. Бўйнига олди. Нима мақсадда қилдингиз? Мен сизларга тушунтиргандим. Қўшни маҳаллада тоза қилиб тайёрлаб экспорт қиладиган қурутчиларимиз бор. Кучим етмади, деди. У яқинда фарзандли бўлганди. Бу баҳона бўла олмайди. Чунки виждон бўлиши керак, — дейди маҳалла раиси Шаҳобиддин Муҳаммадиев.
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари гигиеник талабларга мос келмайдиган шароитда тайёрланган ушбу қурутларни йўқ қилишган.
1114views0replies
0

Изоҳлар