1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Коронавирус
1 март, 20:12 423 0

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилди

ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинант вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилди
Фото: t.me/vaksinauzb
Бугун Ўзбекистон ҳаммуаллифига айланган ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши Хитойнинг рекомбинант (CHO cell) вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Рўйхат рақами - DV/X 08646/03/21. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ушбу вакцинани “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК ишлаб чиқаради.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар