1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
1 март, 11:25 415 0

Эндиликда солиқдан қарздор юридик шахсларнинг мол-мулки ва даромадларига тақиқ қўйилиши мумкин

Шунингдек, солиқ органининг сўровига асосан ички ишлар органлари қарздорнинг автотранспорт воситасини белгиланган жойларга вақтинча сақлаш учун олиб боради.
Эндиликда солиқдан қарздор юридик шахсларнинг мол-мулки ва даромадларига тақиқ қўйилиши мумкин
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
2021 йил 1 майдан бошлаб солиқдан қарздор юридик шахсларнинг мол-мулклари, активлари ва даромадларига тақиқ қўйилиши мумкин.

Бу борада cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлашга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.  

Унга кўра, мазкур қарор билан юридик шахсларнинг бажарилмаган солиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тартиби ишлаб чиқилади.

Яъни, 2021 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики:

–  идора ва ташкилотлар юридик шахсларнинг бажарилмаган мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулклари, активлари ва даромадларига тақиқ қўйиш тўғрисида солиқ органи қарорини ижро этади;
–  давлат органлари, тадбиркорлик субъектлар ва жисмоний шахсларга давлат бюджети ва жамғармалар маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш товарларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) субъектларнинг қўшилган қиймат солиғидан жорий қарзи мавжуд бўлмаган тақдирдагина амалга оширилади;
–  субсидияларни бошқариш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари субсидияни ажратишда товарларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) субъектларнинг қўшилган қиймат солиғидан жорий қарзи мавжуд эмаслигини текширади.

Шунингдек, Солиқ органининг сўрови ёки қарорига асосан ички ишлар органлари қарздорнинг автомототранспорт воситаларини қидириш, тўхтатиш ва белгиланган жойларга вақтинча сақлаш учун олиб борилишини таъминлайди ҳамда қарздорнинг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.

Бундан ташқари Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари қарздорнинг кўчмас мулки ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди.

Бунда суд, қарор қабул қилган солиқ органи ёки юқори турувчи солиқ органи мол-мулкни хатлаш ёки тақиқ қўйиш тўғрисида солиқ органи қарорини бекор қилиш ваколатига эга.

Бу эса қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

–  солиқ қарзи тўлиқ ҳажмда бюджетга тўланганда (қопланганда);
–  Солиқ кодекснинг 107-моддасига мувофиқ мол-мулк гаровига алмаштирилганда;
–  солиқ органи қарори асосида хатланган мол-мулк бўйича солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш юзасидан суд ҳужжати ёки солиқ органи қарори асосида МИБ томонидан хатланганда;
–  Солиқ кодекснинг 11-бобида назарда тьутилган тартибда солиқ қарзини тўлаш муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилганда;
–  солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилганда;
–  қарздор банкрот деб эътироф этилганда.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар