Излаш
RUUZ

Сиёсат

Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари 9 кун ичида Марказий Осиё бўйлаб амалга оширган турнесини тўлиқ якунлади.

462views0replies
0

ТИВ

Бугун, 27 феврал куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Aбдулазиз Комиловни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди. 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки мамлакатнинг ўзаро манфаатли соҳалардаги сермаҳсул ҳамкорлик қилаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг кўплаб минтақақий ва халқаро масалалар бўйича мақелари яқин бўлиб, бу кўп томонлама тузилмалар доирасида изчил ҳамкорликни давом эттириш учун мустаҳкам замин яратаётгани эътироф этилди.
Марказий Осиёда давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициялар, инновациялар ва технологияларни жалб қилиш, янги бозорларга экспорт ҳажмини ошириш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги эътироф этилди.
Қирғизистон томони 2021 йил Тошкентда ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди. 
Эслатиб ўтамиз, Aбдулазиз Комилов бундан аввал Марказий Осиё минтақасидаги – Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, шунингдек, қўшни Афғонистон давлат раҳбарлари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашганди.
462views0replies
0

Изоҳлар