Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чилонзордаги кафеларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Жабрланганлар бор

Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган.

663views0replies
0

ИИВ

2021 йил 27 февраль соат 03:51да Чилонзор тумани Гулистон кўчасида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:11 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжуд. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  
Маълумот учун, ФВВ хабарида жабрланувчиларнинг сони ва аҳволи хусусида маълумот берилмаган.
663views0replies
0

Изоҳлар