Излаш
RUUZ

Жамият

Энг яхши 200 нафар талабага Президент грантини тўлаш тартиби маълум қилинди

Лойиҳага кўра, эндиликда “аъло" баҳоларга ўқиётган қизларга ҳам ОТМ томонидан махсус стипендия берилади.

537views0replies
0

president.uz

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилиши ҳақида хабар бергандик.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур грант берилиши тартибига оид тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Белгиланишича, ОТМга киришда қўшимча балл шаклида имтиёз бериладиган тоифадаги абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган балига нисбатан қўшилган балл ҳисобланмаган ҳолда татбиқ этилади.
Мазкур тартиб рўйхат бўйича 200-ўринда турган талаба тўплаган баллга тенг балл тўплаган барча талабаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Президент гранти стипендияси соҳиби бўлган талабалар рўйхати ҳар йили кириш имтиҳонлари танлов натижалари эълон қилинган кундан сўнг 10 кун муддатда Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олий таълим муассасалари кесимида тақдим этилади.
Президент гранти соҳиби бўлган биринчи курс талабаларига ўқув йилининг 1-семестри мобайнида Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади.
Ўқув семестри натижаларига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо бўлган (курс иши, курс лойиҳаси, амалиёт ва харбий тайёргарлик учун олган баҳолар бундан мустасно) талабаларга Президент стипендиясини тўлаш давом эттирилади.
Ўқув семестри натижаларига кўра камида битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳиби бўлган талабаларга келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибда ўзлаштираётган талабаларга белгиланган миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади.
Навбатдаги ўқув семестри натижаларига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо бўлган, даставвал Президент гранти стипендияси соҳиби бўлган талабаларга Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган миқдорда стипендия қайта тайинланади ва тўланади.
Бундан ташқари, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб “аъло" баҳоларга ўқиётган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар талаба қизларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ойма-ой тўланадиган “қизлар учун махсус стипендия” жорий этилади.
Бунда, уларга ОТМ томонидан белгиланган амалдаги  стипендия миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда қўшимча тарзда базавий стипендия миқдорида махсус стипендия белгиланади.
537views0replies
0

Изоҳлар