Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўтган йил давомида давлат ташқи қарзи $5,4 миллиардга ошди – Молия вазирлиги

Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етган.

389views0replies
0

UzNews.uz

Молия вазирлигининг 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси" шарҳида қайд этилишича, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этди.
Хусусан, 2020 йил якунига кўра, давлат ташқи қарзи 5,4 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 34,4 фоизга ошиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига  21,1 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етди.
Шундан:
–  Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз – 15,1 млрд доллар;
–  давлат кафолатлаган ташқи қарз – 6,0 млрд доллар.   
Давлат ички қарзи 23,3 трлн сўмни (2,2 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 3,9 фоизни ташкил этди. Шундан:   
–  давлат қимматли қоғозлари – 4,0 трлн сўм (0,4 млрд доллар);  
–  давлат кафолатлаган ички қарз – 19,3 трлн сўм (1,8 млрд доллар).
“Давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон давлат қарзи (ЯИМга нисбатан - 40,4 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан - 36,5 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда”, дейилади вазирлик шарҳида.
Маълумот учун, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгиланган. Маълумки, “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 2020 йил давомида давлат ташқи қарзини жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд доллар миқдорида белгиланган.
389views0replies
0

Изоҳлар