1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Иқтисодиёт
26 февраль, 21:24 352 0

Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди

Ўтган йилнинг якунлари бўйича жами экспорт ҳажми 15,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган. 
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Фото: 123RF
Ўзбекистоннинг 2020 йил якунлари бўйича ташқи савдо айланмаси 36,3 млрд долларни ташкил этди (2019 йилга нисбатан 13 фоизга кам).  Бунда, жами экспорт ҳажми 15,1 млрд доллар (2019 йилга нисбатан – 13,4 фоизга кам), олтин экспортини ҳисобга олмаганда – 9,3 млрд долларни (2019 йилга нисбатан – 30 фоизга кам) ташкил этди. 

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги эълон қилган “2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг тенденциялари ва 2021 йилга мўлжалланган прогнозлар шарҳи”да маълум қилинди.

Ўтган йил давомида олтин экспорти 5,8 млрд доллар (2019 йилда 4,9 млрд доллар)ни ташкил қилиб, умумий экспорт ҳажмининг 38,4 фоизи (2019 йилда 28,2 фоизи)ни ташкил қилди.

2020 йилда олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи кескин кўтарилиши натижасида экспорт ҳажмининг пасайишини бироз юмшатишга ёрдам берган. 

Аммо экспортнинг кескин пасайишига унинг таркибидаги энергия ташувчилар (79,8 фоизга), хом ашё (19 фоизга), инвестицион товарлар (2,4 фоизга) ва Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сонининг кескин қисқариши натижасида хизматлар (41,7 фоизга) экспортининг камайиши салбий таъсир кўрсатди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар