Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ҳудудида 66 млн йил аввал яшаган камёб динозавр қолдиқлари топилди

Реббахизаврид қолдиқлари илк бор Осиё қитъасидан топилди. Олимларга кўра, бу илк бўр даврида қитъалар яхлит бўлганлигидан дарак бериши мумкин.

438views0replies
0

Иллюстрация

PLOS One илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Қизилқум чўлининг Жарақудуқ ҳудудида реббахизаврид – камёб динозавр қолдиқлари топилган. Олимлар ушбу динозаврга тегишли суякларни кавлаб олган.  
Олимлар динозаврнинг ушбу турига Dzharatitanis kingi  деб ном берди. Улар диплодок – сайёрада яшаган энг йирик мавжудотнинг яқин қариндоши эканлиги маълум қилинган. 
Жаратитанис (20 метрли) бўр даврида – 145,5-66 миллион йиллар олдин яшаган ва ўт еб тирикчилик қилган.
Реббахизавридларнинг қолдиқлари шу кунгача Жанубий Америка, Африка, Шимолий Америка ва Европада топилган.
438views0replies
0

Изоҳлар