Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада ота ўғли билан 14 ёшли ўқувчини дўппослади — видео

Вояга етмаган ўқувчи шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.

700views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир неча киши томонидан мактаб ўқувчиси калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳодиса жорий йил 21 февраль куни содир бўлган.
Фуқаро Б.П фарзанди Н.К билан биргаликда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида яшовчи вояга етмаган Х.Ш.ни ўзаро келишмовчилик сабабли уриб, тепиб тан жароҳати етказишган. Ўқувчи оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.
700views0replies
0

Изоҳлар