Излаш
RUUZ

Сиёсат

Aбдулазиз Комилов ҳиндистонлик ҳамкасби билан учрашди

Вазирлар “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг минтақалараро ҳамкорлигини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

233views0replies
0

ТИВ

Бугун, 25 феврал куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Деҳли шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.  
Музокаралар давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон кўп қиррали муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида янги замонавий саноат қувватларини яратишга илғор технологияларни жалб қилиш ҳамда ижтимоий ва инфратузилма аҳамиятига эга лойиҳаларни амалга ошириш йўллари кўриб чиқилди.
Aфғонистон иштирокидаги “Ҳиндистон – Марказий Осиё” вазирлар мулоқотининг минтақалараро ҳамкорлигини жадаллаштириш, унинг механизмларини такомиллаштириш ҳамда Aфғонистонда барқарор тинчликни ўрнатишдаги муҳим аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Ҳиндистон томони жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди. 
Аввалроқ, Aбдулазиз Комилов қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашганди.
233views0replies
0

Изоҳлар