Излаш
RUUZ

Жамият

Маҳаллада фаол бўлган фуқароларнинг коммунал тўловлари учун компенсация тўлаб берилади

Компенсация пул тўловлари тўланиши кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади.

351views0replies
0

president.uz / Иллюстрация

Ҳукуматнинг жорий йил 23 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 мартдан маҳалла фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб берилади.
Бу ҳақда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилди. 
Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
Шунингдек, мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.
Компенсация пул тўловлари тўланиши кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади.
Мазкур компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.
Аввалроқ, тегишли лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланганди.
351views0replies
0

Изоҳлар