Излаш
RUUZ

Криминал

Интим видеони тарқатмаслик учун $2 минг талаб қилган товламачи ушланди

Қўқонлик йигит бу ҳақда вилоят ИИБга мурожаат қилди. 25 ёшли аёл тезкор тадбирда қўлга олинди.

1274views0replies
0

Миллий гвардия

Жорий йилнинг 22 февраль куни Фарғона вилоятида ИИБга Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.М. Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги ҳолати туширилган видео борлиги ва уни ўчириб ташлаш учун $2 минг талаб қилаётганини маълум қилди.  
“Барно” ўз талаби қондирилмаса, видеони тарқатиб, Т.М.ни яқинлари олдида шарманда қилиш билан қўрқитади.
Ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳар Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бири олдида ўзаро келишилгандек “Барно” исмли аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан $2 мингни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” Қўқон шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.О. эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
1274views0replies
0

Изоҳлар