Излаш
RUUZ

Жамият

Журналистлар хорижга ўқишга юборилади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳуқуқий мавзуларда ахборот тарқатишга ихтисослашган  журналистларни саралаб олади ва дастурига киритади. Жамғарма 1 нафар талаба хорижда таҳсил олишига 75 минг долларгача маблағ кетишини билдирганди.

338views0replies
0

t.me/MARKAZ16Uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасига биноан Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари таҳририят ходимлари, шунингдек маҳаллий ва хорижий журналистларни ҳуқуқий мавзуларда ахборот тарқатиш борасидаги билимларини юксалтиришга қаратилган, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича анъанавий ва масофавий (онлайн, офлайн) бепул ўқув курслари ташкил этилади.
2021-2023 йиллар давомида ҳар чоракда Марказда давлат-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий, тадбиркорлик-ҳуқуқий (бизнес ҳуқуқи), халқаро-ҳуқуқий фаолиятлар йўналишларининг ҳар бири бўйича 10 нафардан журналист ва таҳририят ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича энг камида 20 соатлик ўқув курслари ташкил этилади. Журналистларга тегишли йўналишлар бўйича билим ва кўникмалар ўргатилади.
Бундан ташқари Адлия вазирлиги бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “www.advice.uz” порталида журналист ва таҳририят ходимлари учун ҳуқуқий онлайн-маслаҳат берувчи “Media-advice” веб-саҳифасини ташкил этади.
Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳар йили энг камида 5 нафар ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни, шу жумладан журналист ва таҳририят ходимлари, матбуот котибларини танлаб олиб, етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака ошириш ва стажировка ўташ бўйича асосий йўналишлар ва йиллик мақсадли ўқув дастурларига киритади.
Жамғарма малака ошираётган ва стажировка ўтаётган мутахассисларнинг бирламчи зарур харажатларини (билет, хорижий мамлакатда яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари, виза, суғурта ва бошқалар) қоплайди.
Эслатиб ўтамиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов ўтган йилларда 1 нафар талаба хорижда таҳсил олиши учун 75 минг долларгача маблағ тўлиқ молиялаштирилганини маълум қилганди.
338views0replies
0

Изоҳлар