Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонадаги циркда арқон узилиб дорбоз боши билан ерга йиқилди

Унга ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб  синиши ташхиси қўйилган.

391views0replies
0

UzNews.uz

ССВ Матбуот хизматининг Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб хабар беришича, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 19:25 га яқин дорбозлик билан шуғулланувчи Э. исмли фуқаро дордан йиқилиши натижасида жароҳатланиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган.  
Марказ мутахассислари уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишган. Беморга “Ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб  синиши. Бош мия лат ейишининг оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шари пешона бўлаги эпидурал гематомаси. Субарохнаидал қон қуйилиши. Пневмоцефалия. Бош юмшоқ тўқималари лат ейиши ва териости гематомаси” ташхиси қўйилган ва беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 
Марказ мутасаддиларининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳозирда нейрореанимация бўлимида малакали мутахассислар назоратида белгиланган стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда.
391views0replies
0

Изоҳлар