1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
23 февраль, 18:02 159 0

Йўллардаги оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ҳам тадбиркорларга берилади

Мазкур назорат пунктларида қайд этилган қоидабузарликлар учун ундирилган жариманинг 20 фоизи тадбиркор ҳисобига йўналтирилади.
Йўллардаги оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ҳам тадбиркорларга берилади
Фото: ИИВ ЙҲХББ
Автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи ҳам тадбиркорлик субъектларига берилади. Бу борада тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Белгиланишича, ўрнатилган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси ва алоқа каналлари харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалари келгусида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизими билан мажбурий интеграцияси таъминланган ҳолда, Тадбиркорлик субъектлари балансида қолдирилади.  

Тадбиркорлик субъектларига тегишли тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасидан тушган пул маблағлари қуйидагича тақсимланиши режалаштирилмоқда:

–  20 фоизи – Тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
–  80 фоизи – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўлларнинг радар ўрнатилган қисмлари тадбиркорларга аукцион орқали сотилиши маълум қилинган эди.
изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар