ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс тадбиркордан $12 800 пора сўраб, шундан $5 мингини олган вақтида ушланди.
У балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтган.
Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.