Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларнинг фаолият тури кўпайди

Энди гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар ҳам мазкур рўйхатга киритилди.

263views0replies
0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Президентнинг тегишли фармони билан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхатига гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари ҳам киритилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича олдин туроператор билан тузилган меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузмай туриб гидлик фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган. 
Энди эса гидлар бирор юридик шахс билан шартнома тузмасдан ва тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан ўзини ўзи банд қиладиган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолиятларини олиб бориши мумкин.
Аввалроқ, ўзини ўзи банд қилган шахс 67 та фаолият тури билан шуғулланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
263views0replies
0

Изоҳлар