Излаш
RUUZ

Сиёсат

Aфғонистон президенти Aбдулазиз Комиловни қабул қилди

Қўшни давлатларга амалий ташрифни амалга оширган Aбдулазиз Комилов бу сафар Афғонистонга борди.

282views0replies
0

ТИВ

Aфғонистон президенти Aшраф Ғани бугун амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комиловни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Вазир Ўзбекистон президентининг Aшраф Ғанига йўллаган мактубини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Aфғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси мамнуният билан қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқ эканликлари таъкидланди.
Президент Aшраф Ғани биродар Aфғонистон халқи номидан Aфғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор қилди.
Aфғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Aбдулазиз Комилов бундан аввал Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистонга ташриф буюриб, давлат раҳбарлари билан учрашганди.
282views0replies
0

Изоҳлар