Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги 24 маҳаллада чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий қилинади

Пойтахтнинг ҳар бир туманида иккитадан маҳаллада тизим жорий қилинади. Чиқиндиларни йиғишни рағбатлантириш учун оилаларга тўлов тарифи пасайтирилади.

206views0replies
0

Иллюстрация / president.uz

Аввалроқ, 2021 йил 1 мартдан қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.  
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда саралаган ҳолда тўплаш ҳар бир тумандаги иккита маҳаллада – жами 24 та маҳаллада жорий этилади.  
Ушбу маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади. 
–  Сариқ пакетлар – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик); 
–  яшил пакетлар – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар);
–  кулранг пакетлар қайта ишланмайдиган чиқиндилар (оёқ кийимлари, салфеткалар, памперслар).
Чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳафтасига икки маротаба рангли яшил ва кулранг-сариқ стикерларли машиналар келади. 
Ушбу мақсадда “Махсустранс” ОТТБ грант маблағлари ҳисобидан 59 та янги махсус машиналарини харид қилди ва уларга ҳозирги кунда стикерлар ёпиштирилмоқда. 
Саралаган ҳолда чиқиндиларни йиғишни рағбатлантириш учун оилаларга ҚМЧни олиб чиқиш учун тўлов тарифи пасайтирилади.
206views0replies
0

Изоҳлар