Излаш
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда йигит ўз поччасини пичоқлади — видео

Қайни поччасининг уйига ўрталаридаги низони ҳал қилиш учун борди ва ўртача оғир жароҳат етказди.

1132views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10 февраль куни соат тахминан 14:30 да Сариосиё тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар О.Т. ва ўртоғи М.Р.лар туманнинг “Нуробод” маҳалласида яшовчи поччаси фуқаро Р.М.ни яшаш уйи ёнига гаплашиб олиш учун келиб, ўрталарида олдиндан бўлган низо сабабли жанжаллашиб колади.  
Фуқаро О.Т. ўзи билан олиб келган пичоқ билан поччаси фуқаро Р.М. ва қариндошлари Ф.М. ҳамда М.Ҳ.ларга тан жароҳати етказган.
Республика суд тиббий илмий амалий маркази Сурхондарё филиали Узун пунктининг 15 февралдаги хулосаларига кўра, фуқаро Ф.М. га “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати, фуқаро Р.М.га “ўртача оғир шикастлар” тан жароҳати ҳамда фуқаролар О.Т., М.Р. ва М.Ҳ.ларга эса “енгил” тан жароҳатлари етказилгани кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича 16 февраль куни фуқаро О.Т.га нисбатан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди ва 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1132views0replies
0

Изоҳлар