Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентдаги марказий шифохоналарнинг бири мансабдорларига нисбатан прокуратура иш очди

Улар давлат мулкини талон-торож қилганликда айбланмоқда. 

1034views0replies
0

Видеодан кадр

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати ўрганилаётганини маълум қилди. 
Аниқланишича, жорий йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 февраль куни мазкур шифохонанинг бир гуруҳ ходимлари президентга мурожаат билан чиққанди. Мурожаатда шифохона раҳбарияти қатор коррупциявий ҳолатларга қўл ураётгани, жумладан, беморларга койкалардан жой ажратиш, уларни даволаш, уларга давлат томонидан ажратилган дори-дармонларни бериш каби жараёнларда бемор эгаларидан катта миқдорда пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилаётгани айтилади.
1034views0replies
0

Изоҳлар