Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ миқдори $4 мингдан оширилади

Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

681views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси билан Ўзбекистон иқтисодиётининг келгуси ўн йилликдаги асосий мақсадли кўрсаткичлари белгилаб қўйилмоқда.
Унга кўра, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот миқдорини 2025 йилда 2 500 АҚШ доллари ҳамда 2030 йилда 4 000 АҚШ долларидан юқори бўлишини таъминлаган ҳолда республиканинг Жаҳон банки таснифи бўйича “юқори ўрта даромадли” мамлакатлар гуруҳига кириши учун замин яратилади.
Шунингдек, мамлакатда камбағаллик даражасини камида 2 баробарга, оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир баробарга, янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлимни икки баробарга камайтиришни таъминлаш яоралари кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 16,9 миллион сўмни ёки 1,7 минг АҚШ долларини ташкил этган.  
681views0replies
0

Изоҳлар