Излаш
RUUZ

Криминал

Мактабда бажарилмаган қурилиш учун 425 млн сўм талон-торож қилинди

Бош прокуратура Самарқандда мактаб спорт залида бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари ўзлаштирилганини маълум қилди.

400views0replies
0

Бош прокуратура

Ургут туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “M.” МЧЖ томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилди.
Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, ушбу ҳолатда жамият раҳбарлари ва бошқалар амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали 425,3 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ушбу ҳолат бўйича “M.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
400views0replies
0

Изоҳлар