Излаш
RUUZ

Сиёсат

Aбдулазиз Комилов Тожикистон президенти билан учрашди

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди.

354views0replies
0

Тожикистон ТИВ

Кеча, 18 феврал куни Душанбе шаҳрига амалий ташриф билан келган Aбдулазиз Комилов Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.  
Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мактубини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.
Марказий Осиёдаги давлатларо ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Товарлар экспортини кенгайтириш, янги транспорт коридорларини йўлга қўйиш ва минтақавий бозорларни ўзлаштириш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.
Учрашувда олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Кеча, Aбдулазиз Комилов Қозоғистон президенти билан ҳам учрашганди.
354views0replies
0

Изоҳлар