Излаш
RUUZ

Жамият

Буви ўқитувчига тарсаки туширди. Унга нисбатан судга даъво аризаси киритилади

Қашқадарёда буви набирасига танбеҳ берган ўқитувчини сўкиб, юзига тарсаки туширди.

659views0replies
0

Видеодан кадрлар

Халқ таълими вазирлигининг Назорат–ҳуқуқий Хизмати томонидан ҳодиса 2020 йилнинг 15 февраль куни Китоб тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 85–мактабда юз берганлиги аниқланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, мактабда фан амалиёти ўтаб, 5-синфда дарс машғулотлари олиб бораётган Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўқувчининг тартибсизликка йўл қўйгани, уй вазифасини бажармаганлиги боис танбеҳ берган.
Вазирлик ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказганлиги учун ўқувчининг бувисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритаётганини маълум қилди.
659views0replies
0

Изоҳлар