Излаш
RUUZ

Коронавирус

Журналист ва блогерлар ҳам COVID-19’га қарши биринчи эмланадиганлар тоифасига киритилди

Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

297views0replies
0

t.me/vaksinauzb

Кеча, 17 февраль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков COVID-19’га қарши вакцинани қўллаш билан боғлиқ муҳим масалалар хусусида тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, коронавирусга қарши вакциналар март ойининг бошларида Ўзбекистонга келтирилади ва аҳоли вакиллари тоифаларга ажратилиб, эмлаш ишлари олиб борилади. Биринчи навбатда, хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами эмланади. 
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан дастлаб:
– 65 ёшдан катталар;
– тиббиёт ходимлари;
– сурункали касаллиги мавжуд ёки диспансер ҳисобида турадиганлар;
– қуролли кучлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизими ходимлари;
– журналистлар, блогерлар;
– мактабгача таълим ва халқ таълими ташкилотлари ходимлари;
– хорижда ўқиётган талабалар ва меҳнат мигрантлари эмланиши кўзда тутилмоқда.
297views0replies
0

Изоҳлар