Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қозоғистон президенти Aбдулазиз Комиловни қабул қилди

ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари бўйлаб уч кунлик сафарининг навбатдаги қисмида Қозоғистонга келди.

445views0replies
0

akorda.kz

Бугун, 18 феврал куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камиловни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.    
Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қасим-Жомарт Тоқаевга йўллаган мактубини топширди.
Учрашувда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, тадбиркорлик субектлар ва ҳудудларнинг ўзаро алоқаларини жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ташкиллаштиришга йўналтирилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича шаклланаётган имкониятлар, шунингдек, янги истиқболли бозорларга биргаликда кириш бўйича режалар бўйича фикр алмашилди.
445views0replies
0

Изоҳлар