Излаш
RUUZ

Сиёсат

Туркманистонда “Тошкент” дам олиш хиёбони қурилади

Гурбангули Бердимуҳамедов ва Абдулазиз Комилов икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар диалогнинг истиқболли ривожини муҳокама қилди.

198views0replies
0

miraterra.ru

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов билан бўлган учрашувда Ашхободда “Тошкент” дам олиш хиёбони қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда Туркманистон расмий нашрлари ёзмоқда.
Учрашувда Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Туркманистоннинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган стратегик ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
Икки томон давлатлар ўртасида доимий равишда маданий ва илмий тадбирлар ўтказишни давом эттириш ниятини билдирган. Бу борада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудининг юбилей тадбирларини ўтказиш борасида келишувга эришилган.
198views0replies
0

Изоҳлар