1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
17 февраль, 17:40 205 0

Ургутдаги “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди

Ушбу божхона пости орқали талаба-ёшларнинг ҳаракатланишларига рухсат берилди.
Ургутдаги “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди
Фото: Божхона қўмитаси
Кўпчилик талаба-ёшларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 17 февраль кунидан талабалар Ургут туманида Тожикистон билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳаракатланишларига рухсат берилди.

Бу ҳақда маълум қилган Давлат божхона қўмитасининг эслатишича, пост орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишлари учун халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.

Маълумот учун, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистон Республикасига фақатгина “Сариосиё”, “Ойбек” ва “Плотина” чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкин эди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар