Излаш
RUUZ

Жамият

Энди жисмоний шахслар ҳам автомобилини нотариал ҳужжатларсиз ижарага бериши мумкин

Лойиҳага кўра, ижарага бериладиган автомобиль махсус таниқлик белгига эга бўлиши керак бўлади.

761views0replies
0

UzNews.uz

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Унга кўра, келгусида юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахсларга ҳам енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга, нотариал расмийлаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида рўйхатдан ўтказишни талаб этмайдиган қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқи тақдим этилиши мумкин.
Бунинг учун ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тегишли тартиблар йўлга қўйилади.
Жумладан, қисқа муддатли ижарага беришга мўлжалланган транспорт воситалари Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ махсус таниқлик белгига эга бўлиши талаб қилинади.
Шунингдек, транспорт воситасини қисқа муддатли ижарага олган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида ижарага берувчига Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган ахборот тизимининг маълумотларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
Бундан ташқари шартнома тузилгунига қадар ижарачи бутловчи қисмларнинг мавжудлигини текшириш учун транспорт воситасини кўрикдан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Транспорт воситасида нуқсон ёки носозликлар аниқланган тақдирда, ижарачи уни алмаштириш ёки носозликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 январдан юридик шахсларнинг нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага беришига оид Ҳукумат қарори қабул қилинган эди.
761views0replies
0

Изоҳлар