Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда бир кунда COVID-19’га қарши эмланадиган аҳоли сони айтилди

Нурмат Отабеков феврал охири ва март бошларида коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланишини маълум қилди.

420views0replies
0

t.me/vaksinauzb

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бир кунда эмланадаиган аҳоли сони ҳақида маълум қилди.  
— Вакциналарнинг республикамизга олиб келинган миқдоридан келиб чиқиб, аҳолининг катта миқдорда тўпланиб қолишига йўл қўймасдан, эмланишга келган аҳоли орасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, ҳозирча ҳар битта эмлаш пунктида бир кунда эмланадиган аҳоли сони 70 нафаргача деб белгиланмоқда, - деди Нурмат Отабеков.
Бунда эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжат билан расмийлаштирилади,
Шунингдек, марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни амалга ошириш мақсадида аҳолини бориши қулай, яқин бўлган оилавий шифокор пункти (ОШП) филиалларида ҳам вақтинчалик эмлаш пунктлари ташкил қилиниб, ҳаракатдаги бригада-врач, вакцинатор ва дублёрлардан иборат гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, улар зарур автотранспорт воситалари билан таьминланади.
420views0replies
0

Изоҳлар