Излаш
RUUZ

Жамият

Бизнес-омбудсман ДСҚнинг айрим тадбиркорларга нисбатан ҳаракатлари қонунийлигини ўрганишни бошлади

Давлат солиқ қўмитаси 396 та “шубҳали” корхона ва уларнинг деярли 10 мингга яқин бизнес ҳамкорларини аниқлаган.

594views0replies
0

Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний  равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан юборилган хабарномаларнинг қонунийлигини ўрганяпти.
“Солиқ органларининг ушбу харакатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётганлигини инобатга олган ҳолда, Бизнес-омбудсман девони Давлат солиқ қўмитасининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ хавфини бошқариш ва таҳлил қилиш натижасида солиқларни камроқ тўлаш мақсадида, пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та “бир кунлик фирмалар” хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилган.
Бюджетга тўланмаган ҚҚС суммасини ўрнини қоплаш мақсадида, 396 та “шубҳали” корхона ва уларнинг деярли 10 мингга яқин бизнес ҳамкорларининг шахсий кабинетларига 5 кун муддатда инкассо топшириқномалари қўйилиши бўйича хабарномалар юборилган.
Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, янги механизмга ўтиш даврини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида, 17 февраль эрталаб соат 10:00 дан олдин “бир кунлик” фирмалар билан шубҳали опреацияларни амалга оширганлиги хавфи нисбатан кам бўлган 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 2021 йил 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди.
Шунингдек, реестрга киритилган шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларга битимларни ўрганиб чиқиш учун камерал солиқ текширувини ўтказиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиш имконияти берилди. Ижобий хулоса қилинган тақдирда, инкассо топшириқномаларини бекор қилиш ва илгари камайтириб кўрсатилганлиги учун ундирилган маблағларни қайтариб берилиши таъминланади.
Маълумот учун, “нақдлаштирувчи корхоналар” товарларни сотмайди ва хизматларни кўрсатмайди, балки пул маблағларини нақдлаштиради ҳамда сохта ҳужжатларни расмийлаштиради.
594views0replies
0

Изоҳлар