Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро мунтазам авиарейслар сонини кўпайтирмоқда

15 февралдан иккала давлат эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, авиақатновлар сонини биттага оширишмоқда.

246views0replies
0

UzNews.uz

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилмоқда.  
Uzbekistan Airways АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.
246views0replies
0

Изоҳлар