1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
10 февраль, 11:12 516 0

Бўкада Spark уриб юборган 8 ёшли қиз юзасидан маълумот берилди

Қизчанинг онаси ҳайдовчининг “орган ходими” эканлигини айтганди. ИИВ ЙҲХББ маълумотида бунга аниқлик киритилмади.

Бўкада Spark уриб юборган 8 ёшли қиз юзасидан маълумот берилди
Фото: Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда видеотасвири тарқалган Бўка туманида Spark автомобили уриб юборган 8 ёшли қиз юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни соат 18:00 ларда, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, 1984 йилда туғилган Ғ.Э. Spark русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чапдан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда, 2012 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда”, дейилади ИИВ ЙҲХББ маълумотида.  

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда тарқалган 8 ёшли қизнинг онаси мурожаатида ҳайдовчининг “орган ходими” эканлигини ҳамда уларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаётганини айтиб, одамлардан ёрдам сўрайди.

Вазирлик ЙҲХББ муносабатида эса бу маълумотга аниқлик киритилмаган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар